Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви. Нималар муҳокама этилди, қандай қарорлар қабул қилинди? Видео

Сурат манбаси, Prezident.uz
Тошкентда бўлиб ўтган саммит минтақавий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий интегратсияни чуқурлаштиришга қаратилган муҳим қарорлар билан якунланди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этди. Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон раҳбарлари ҳамда БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази вакили қатнашди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Учрашув минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш, стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал таҳдидларга биргаликда жавоб бериш зарурлигини кўрсатди дейилмоқда. Озарбайжоннинг қўшилиши Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида иқтисодий ва транспорт алоқаларини кучайтириш учун янги босқичга чиқиши айтилмоқда.
Нималар муҳокама қилинди?
Муҳокама қилинган асосий йўналишлар - "Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси" ҳамда "Таҳдидлар каталоги" қабул қилинган. 2026–2028 йилларга мўлжалланган чоралар режаси ишлаб чиқилган. Терроризм, экстремизм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши кураш бўйича тизимли ҳамкорлик белгиланган.
Транспорт ва энергетика лойиҳаларига Афғонистонни жалб қилиш муҳим деб топилган. "Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" темир йўли, Трансафғон йўлаги ва Транскаспий йўналишлари муҳим лойиҳалар сифатида қайд этилган.
"Яшил тараққиёт" концепциясини қабул қилиш, сув танқислигига қарши чоралар кўриш, 2026–2036 йилларни "Сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги" деб эълон қилиш таклиф этилган. Тошкентда Сув хўжалиги бўйича минтақавий марказ ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ислом цивилизацияси марказини ёшлар учун жозибадор масканга айлантириш, Маънавий мерос конгрессини мунтазам ўтказиш, БМТ Бош Ассамблеясида минтақа мутафаккирлари меросига бағишланган резолюция қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган. Илмий тадқиқотлар фондини ташкил этиш ва сунъий интеллектни жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинган.
Озарбайжоннинг ўрни нимада?

Сурат манбаси, Prezident.uz
Жанубий Кавказ минтақасида стратегик давлат бўлган Озарбайжон , Марказий Осиё билан тарихий, маданий ва иқтисодий алоқаларга эга. Унинг қўшилиши икки минтақа ўртасида мустаҳкам кўприк яратади.
Озарбайжон Транскаспий йўналишида муҳим транзит давлат. Бу йўналиш Марказий Осиё маҳсулотларини Европага етказишда асосий коридор ҳисобланади. Саммитда бу имкониятларни янада кенгайтириш масаласи кўтарилган.
Шунингдек,Озарбайжон нефт-газ ресурсларига бой ва энергия экспортида тажрибага эга. Бу Марказий Осиё давлатлари билан энергетика лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун катта имконият яратади.
Озарбайжоннинг қўшилиши савдо ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ва умумий иқтисодий маконни шакллантиришда муҳим қадам деб ҳисобланади.












