Украина: Россия урушадими - таҳлил Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
- Author, Пол Кирби
- Role, BBC News
- Ўқилиш вақти: 5 дақ
Россия қўшинлари Украинага қарши урушга тайёргарлик кўряптими? Ғарб ва Россия музокара қилиб кўрди. Аммо вазият ҳануз ноаниқ. Россиянинг босқинчилигидан хавотирлар аригани йўқ. АҚШ ҳозир Россия исталган пайтда ҳужум қилади, деб турибди. Уруш бўладими?
Таҳлил:
Алоқадор мавзулар:
Россия-Украина можароси
2014 йилда Россия Украина жанубининг бир қисмини эгаллаб олди ва мамлакат шарқидаги катта ҳудудларда можаро бошлаган бўлгинчиларни қўллаб-қувватлади.
Энди Россия Ғарб ўз талабларини бажармаса, ҳарбий чоралар кўришидан огоҳлантириб, сабри битганини айтмоқда. АҚШ эса бунга жавобан мисли кўрилмаган санкциялардан огоҳлантирмоқда. Хўш, уруш хавфи қанчалик жиддий?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Украина қаерда?
Украина ҳам Европа Иттифоқи, ҳам Россия билан чегарадош, лекин собиқ Совет республикаси сифатида Россия билан чуқур ижтимоий ва маданий алоқаларга эга ва бу мамлакатда рус тили кенг тарқалган.
Россия узоқ вақтдан бери Украинанинг Европа институтлари томон ҳаракатланишига қаршилик қилиб келган ва энди у ҳеч қачон НАТОга қўшилмаслиги шартлигини айтмоқда, бу шарт Ғарб альянси томонидан рад этилган.
2014 йил бошида украиналиклар россияпараст президентни ағдарганида, Россия аралашиб, Украинанинг жанубий Қрим яриморолини босиб олди ва аннекция қилди.
Кейин Россия томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилар Украинанинг Донбасс деб номланувчи икки шарқий вилоятининг катта қисмини эгаллаб олдилар.
Босқинчилик хавфи чиндан борми?
Исёнчилар ва украиналик ҳарбийлар ўртасидаги можаро, ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, ҳамон давом этмоқда.
Лекин энг катта муаммо - Украина чегараси яқинида Россия кучларининг тўпланганидир. Ғарб разведка идоралари уларнинг сони 100 мингга етганини айтмоқда.
Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау уруш хавфи сўнгги 30 йилдаги энг юқори эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Таҳдид ҳақиқий кўринади, аммо яқин эмас.

Сурат манбаси, official
10 январь куни Женевада америкалик ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков "Украинага ҳужум қилиш режаси ёки нияти йўқлигини" айтди. Қуролли кучлар қўмондони Валерий Герасимов яқинлашиб келаётган босқин ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади.
Бироқ президент Владимир Путин агар Ғарбнинг агрессив ёндашуви давом этса, "тегишли жавоб ҳарбий-техник чоралар" ҳақида гапирди. Ва Рябков ҳозирги вазиятни АҚШ ва Совет Иттифоқи ядровий можарога яқинлашиб қолган 1962 йилдаги Куба инқирози билан таққослади.
Путин АҚШ президенти Жо Байден билан бир неча бор гаплашган, Россия расмийлари эса АҚШ, НАТО ва Европанинг хавфсизлик бўйича ҳамкасблари билан учрашган. Аммо Россия расмийларининг айтишича, Ғарбнинг Россиянинг асосий талабларини рад этиши "боши берк кўчага" олиб келади ва кейинги музокаралар учун ўрин қолдирмайди.
АҚШнинг таъкидлашича, Россия босқинчиликка қўл урмаслигига ҳеч қандай далил келтирмаган ёки нима учун 100 000 аскар жойлаштирганини тушунтирмаган. Шу боис, Ғарб разведка хизматлари, шунингдек, Украина разведка хизматлари Россиянинг аралашуви ёки босқинчилиги 2022 йил бошида содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Марказий Разведка бошқармаси директори Уильям Бернс президент Путин "Россия қуролли кучларини, Россия хавфсизлик хизматларини улар жуда кенг ҳаракатлана оладиган ҳолатга келтирмоқда", деб айтди.
Гап шундаки, буларнинг бари НАТОни Россия томорқасидан мажбуран чиқаришга уриниш эмасми? Ва агар у ишламаса, кейин нима бўлади?
Россия Украинанинг исёнчилар назорати остидаги ҳудудларида 500 минг кишига рус паспорти берди. Агар у хоҳлаганига эриша олмаса, ўз фуқароларини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳар қандай ҳаракатни оқлаши мумкин.
Россия нимани хоҳлайди?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Россия НАТО билан муносабатларини қайта кўриб чиқишда "ҳақиқат лаҳзаси" келгани ҳақида гапирди ва унинг талабларига бандма-банд тезда жавоб беришни талаб қилмоқда.
Унинг асосий талаби НАТОнинг шарққа томон кенгайишини тўхтатишдир. "Украина ҳеч қачон НАТОга аъзо бўлмаслигини таъминлаш биз учун жуда муҳим", деди Рябков Женевада бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
Москва НАТО давлатларини Украинани қурол-яроғ билан "тўйинтирганликда", АҚШни эса кескинликни қўзғатаётганликда айбламоқда. Президент Путин Россиянинг "бошқа чекинадиган жойи йўқ - улар биз ҳақимизда шунчаки жим ўтиради деб ўйлаяптими?" деди.
Аммо Россия НАТОнинг Шарқий Европадаги ҳарбий фаолиятини тўхтатишини ҳам истайди, бу Польша ва Руминия каби давлатларда ракета жойлаштирмаслик, Польша ва Болтиқбўйи республикалари - Эстония, Латвия ва Литвадан ўз жанговар қўшинларини олиб чиқишни ҳам англатади.
Мухтасар қилиб айтганда, у НАТОнинг 1997 йилгача бўлган чегараларига қайтишини хоҳлайди. Россия, шунингдек, АҚШ билан ўз миллий ҳудудидан ташқарида ядро қуролини жойлаштиришни тақиқловчи шартнома таклиф қилди.
Жаноб Путиннинг Украина ҳақидаги фикрлари 2021 йилда у руслар ва украинларни "бир миллат" деб атаб, Украинанинг амалдаги раҳбарларини "Россияга қарши лойиҳа"ни амалга ошираётганликда айблаб узун мақола ёзганида аён бўлди. Украина Путин "тарихий Россиянинг қулаши" деб атаган, 1991 йил декабрида парчаланган Совет Иттифоқининг бир қисми эди.
Шунингдек, Россия Украина шарқи бўйича 2015 йилда имзоланган Минск тинчлик келишуви амалга оширилмаётганидан ҳам норози. Айирмачи ҳудудларда мустақил кузатувлар асосидаги сайлов ҳали ташкил этилмаган. Россия анчадан буён давом этаётган можаронинг бир қисми эканлиги ҳақидаги айбловларни рад этади.
Ғарб қандай жавоб бермоқда?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
НАТОнинг Ғарбий ҳарбий иттифоқи табиатан мудофаа хусусиятига эга, шунинг учун Россиянинг бу иттифоқни чеклаш ёки уни собиқ Шарқий блок давлатларини тарк этишга кўндиришга уринишлари муваффақиятсизликка учраб келмоқда.
Давлат котиби ўринбосари Венди Шерманнинг сўзларига кўра, Россиянинг баъзи ғоялари "муваффақиятсиз" бўлган. "Биз ҳеч ким НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатини ёпишига йўл қўймаймиз".
Россиянинг шартнома ҳақидаги ғояси ҳам барбод бўлган кўринади, чунки агар бу шартнома имзоланса, НАТОнинг Европадаги аъзоларига АҚШ ядровий қуролларини етказиб бериш тақиқланади.
Президент Путиннинг умумий талаблари нафақат НАТОнинг Шарқий Европа аъзоларини, балки Скандинавиядаги Швеция ва Финляндия давлатларини ҳам ғазаблантирди. Улар иттифоққа аъзо эмас, аммо алоқалари мустаҳкам.
"Биз маневр қилиш имконини берувчи жойимизни бериб қўймаймиз", деди Финляндия Бош вазири, Швеция ҳарбий қўмондони эса ҳар қандай ўзгаришлар унинг мамлакатининг ҳарбий стратегиясини бутунлай бузишини айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский иттифоқдан аниқ муддат кутмоқда.
"Украина ва 30 [НАТО] иттифоқчиси Украина қачон альянсга қўшилишга тайёрлигини ҳал қилиши керак", деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг. Россия "на вето ҳуқуқига эга, на бу жараёнга аралашишга ҳақли".
Европа етакчилари Россия АҚШ билан келажакни шунчаки ҳал қила олмаслигига қатъий ишонади ва Вашингтон ўз иттифоқчилари билан "елкама елка ишлашга" тайёрлигини айтди.
Аммо Ғарбнинг қизил чизиқлари ва ҳарбий можаро ўртасидаги "кўп имкониятлардан фойдаланишимиз керак", дейди Германия Мудофаа вазири Кристина Ламбрехт.
Украина президенти можарони ҳал қилиш учун Франция ва Германия ҳамда Россия иштирокида халқаро саммит ўтказишга чақирди. Тўрт давлат мунтазам равишда Норманд форматида учрашади, бироқ президент Путин Украина бўйича ҳар қандай келишув унинг НАТО олдига қўйган талаблари билан боғлиқ бўлишини хоҳлайди.
Ғарб Украина учун қанчаликка боради?
АҚШ Украинага ўзининг "суверен ҳудудини" ҳимоя қилишига ёрдам беришга тайёрлигини очиқ айтди.
Президент Байден Россия раҳбарини Украинага ҳужум қилинса, "мисли кўрилмаган" чоралар кўриши билан таҳдид қилди, шу билан бирга АҚШ қўшинларининг бир томонлама Украинага юборилиши ҳақида "сўз бўлмаслигини" ҳам таъкидлади.

Сурат манбаси, Reuters
Хўш, АҚШнинг Киевга ёрдам бериш учун "кучли иқтисодий ва бошқа чоралар" кафолати қанчалик узоққа боради?
Ғарб арсеналидаги энг катта воситалар санкция ва Украина армиясини қўллаб-қувватлаш бўлиб кўринмоқда.
Якуний иқтисодий зарба Россия банк тизимини Свифт халқаро тўлов тизимидан узиш бўлади. Бу ҳар доим охирги чора сифатида қаралган, бироқ Латвия Москвага кучли огоҳлантирув сигнали юборишини айтди.
Яна бир асосий таҳдид Россиянинг "Шимолий оқим 2" газ қувурининг Германияда очилишига тўсқинлик қилишдир, ҳозирда уни тасдиқлаш масаласи Германиянинг энергетика регулятори томонидан кўриб чиқилмоқда. Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия томонидан вазият янада таранглашган тақдирда, "бу газ қувури ишга тушмаслигини" аниқ айтди.
Россия Тўғридан-тўғри Инвестициялар Фондига ёки банкларнинг рублни хорижий валютага конвертациясини чеклаш чоралари ҳам кўрилиши мумкин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















