Янгиликлар: Россия ва Хитой Ўзбекистон, Марказий Осиё устидан тўқнашадими? Video O'zbekiston Rossiya Xitoy Dunyo Yangiliklar

Россия, Хитой ва Ўзбекистон президентлари

Сурат манбаси, official

    • Author, Феруза Раҳмон
    • Role, bbc.com/uzbek

Бугуннинг саволи...

Алоқадор мавзулар

Дунё эътиборидаги Хитой

Rossiya va Xitoy prezidentlari

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Россия ва Хитой дўст, деган билан, ким биринчи бўлиши масаласида бу икки давлат келажакда албатта рақобатчиларга айланишади, деган фикрлар аллақачон янграб бўлган

АҚШ, Германия ва Россия сафари ортидан, Марказий Осиё лидерлари энди Хитойда.

Пекин шу кунларда "Бир белбоғ, бир йўл" ташаббусининг учинчи саммитига мезбонлик қилаётир.

Хитойдаги саммит Украина уруши боис Марказий Осиёда геосиёсий танглик янада кучайган ва расмий Пекин барча беш минтақа давлати билан ҳар томонлама яқинлашиш истагини расман ҳамда ошкора баён қилган бир манзарада бўлиб ўтмоқда.

Саммитда Хитойнинг анъанавий иттифоқчиси, аммо таҳлилчилар наздларида, минтақадаги "зимдан" геосиёсий, геоиқтисодий рақиби саналувчи Россия президенти ҳам иштирок этаётир.

Мазкур воқеълик эса, Пекин саммити атрофида халқаро миқёсда энг кўп эътибор топган омил ўлароқ ўртага чиққан.

Бу Путиннинг Халқаро Жиноят маҳкамасининг ҳибс тўғрисидаги ордери ортидан четга қилаётган иккинчи сафари бўлади.

Хитой ҳам Рим статутини расман ратификация қилмаган минтақа давлатларидан бири.

Аммо Хитой Рим статутини ишлаб чиқиш жараёнида жуда фаол иштирок этган.

Аксарият таҳлилчилар мазкур ташрифни Путин учун ўзларининг халқаро миқёсда яккаланиб қолмаганликларини дунёга ошкора намоён этишнинг камдан-кам имкониятларидан бири сифатида талқин этишган.

Улар буни Путиннинг Хитой билан Ғарбга қарши иттифоқчиликни кучайтириш истагига ҳам йўйишган.

Хабарларга кўра, Пекин саммитининг очилиш маросимидан кейин Хитой президенти билан юзма-юз учрашуви чоғида Россия президенти "ҳозирги қийин даврда сиёсий мувофиқликнинг зарурлиги"ни таъкидлаган.

Хитой президенти эса, Ғарбни назарда тутаркан, "бошқаларга хавф сифатида қараш ҳаётни яхшиламаслиги ёки тараққиётни тезлаштирмаслиги"ни баён қилган.

Президент Си ўзининг оламшумул мазкур лойиҳасини Ғарб етакчилигидаги ривожланишга муқобили сифатида талқин этиб келади.

Хитойнинг "Бир белбоғ, бир йўл" лойиҳаси дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми, бойлигининг эса, ярмини ташкил этиши айтилади.

Россия президенти ўзининг хорижга илк сафарини куни-кеча МДҲга аъзо давлатлар етакчиларининг саммитида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкекка амалга оширган.

Путин худди шу саммит чоғида Россиянинг "барча ҳамкорларига босим ўтказиш ва уларни қўрқитишга уринилаётганлиги"ни айтган.

Шундай деркан, Россия президенти ўшанда бирор бир давлатдан алоҳида ном тутмаган.

Аммо Путин келгусида ҳам муносабатлар миллий манфаатлар асосида қурилишига умид қилиб қолган.

Россия раҳбари "босимга уриниш қанчалик қўпол бўлса, бунга интилганлар шунчалик кам муваффақиятга эришишлари"ни ҳам баён қилганди.

Марказий Осиё давлатлари эса, Россиянинг энг яқин стратегик иттифоқчиси, шериги, савдо-иқтисодий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлари саналишади.

Минтақа, йилларки, Россиянинг таъсир остидаги ҳудуд сифатида кўрилади ва Россия ҳозир ҳам ўзини бу ердаги асосий қудрат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилиб келади.

Пекиндаги саммит эса, Хитой Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг саккиз йўналишини таклиф қилган ва минтақани ривожлантиришнинг улкан режасини тақдим этган Сиандагисидан саноқли ойлар ўтиб бўлиб ўтмоқда...

Ҳали Хитойнинг Сиандаги саммитига баҳо бераркан, кўпчилик таҳлилчилар буни расмий Пекиннинг глобал тартибга муқобил ўзининг янги тартибини тақдим этиш, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларини ҳам ўзининг янги глобал тартиби яхшироқ эканига ишонтириш нияти билан изоҳлашганди.

"Бир белбоғ, бир йўл"

Хитой ва Марказий Осиё президентлари

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Пекиндаги саммит Хитой Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг саккиз йўналишини таклиф қилган ва минтақани ривожлантиришнинг улкан режасини тақдим этган Сиандагисидан саноқли ойлар ўтиб бўлиб ўтмоқда...

Шахсан амалдаги Хитой президенти Си Цзиньпиннинг ўзи томонидан илгари сурилган "Бир белбоғ, бир йўл" ташаббуси эса, қудратли Хитой "йирик давлат дипломатияси"нинг ўзаги сифатида кўрилади.

Ўтган ўн йил ичида мазкур ташаббус Буюк Ипак йўли чегараларини ортда қолдирган, Осиёдан бошлаб, Европа, Африкага қадар узанган.

Минтақа давлатлари расмий Пекин наздида бу ташаббуснинг муҳим иштирокчилари саналишади.

Бир томондан Ғарбнинг асосий рақиблари ва дунёнинг геосиёсий, геоиқтисодий, ядровий қудратлари сирасига кирувчи Россия ва Хитой, бошқа тарафдан муҳим транзит йўли саналувчи, узоқ йиллик урушлар ортидан ҳозир яна Толибон ҳаракати қўлида бўлган беқарор Афғонистонга чегарадош, катта сондаги арзон ишчи кучи, табиий энергия заҳиралари, турли ноёб ва қимматбаҳо маъданларга бой Марказий Осиё эса, дунёнинг геостратегик жиҳатдан муҳим минтақаси.

Россия, Хитой ва АҚШ геосиёсий рақобатда бўлган, учовлон ўз таъсирини кучайтириш ва манфаатларини парваришлаш илинжида бўлган ҳудуд.

Пекиндаги саммитда, ҳатто, халқаро миқёсда тан олинмаган Толибон муваққат ҳукумати ҳайъатининг ҳам ҳозир бўлишига оид хабарлар олинган.

Хитой Афғонистонда ўзининг йирик иқтисодий манфаатларига эга давлатлардан бири.

Орада Афғонистонга миллиардлаб доллар сармоя киритиш ва Афғонистонни ўзининг йирик геоиқтисодий лойиҳаларига ҳам жалб қилиш ҳаракатида экани кўрилган.

Энергияга чанқоқ Хитой Афғонистоннинг ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган улкан табиий захираларига ҳам кўз тиккан.

Яқинда дунё давлатлари орасидан биринчилардан бўлиб расман Афғонистонга ўзининг элчисини ҳам тайин этган.

Хитой ва Толибон ҳайъати

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Расмий Пекин Толибонни "муҳим ҳарбий ва сиёсий куч", "дўстимиз", деб атаган.

Хитой Афғонистон билан 76 километрга узанган ўзаро чегарага эга.

Икки давлат ўртасидаги чегара, бошқа томондан, Хитойнинг беқарор шимолий-ғарбий Шинжон Уйғур мухтор бўлгасидан ўтади.

Худди шу манзарада Афғонистондан бошпана топган Туркистон Исломий партияси, йилларки, Хитой ҳукуматининг жиддий ташвишларига сабаб бўлиб келади.

Туркистон Исломий партияси айнан уйғур жангари гуруҳи саналади. Унга Хитойнинг Шинжон Уйғуристонида асос солинган.

Хитой билан алоқалари кескин совуқлашиши фонида орада ҳали АҚШ президенти экан, Дональд Трамп маъмурияти гуруҳни террорчи ташкилотларнинг "қора рўйхати"дан ҳам чиқарган.

Аксарият минтақавий сиёсий таҳлилчилар наздларида эса, Хитой ҳукумати, айниқса, АҚШ, Ғарб билан алоқаларига жиддий дарз етаётган сўнгги йилларда ўзининг жўғрофий яхлитлиги ташвишига ҳам тушиб қолган.

Айрим халқаро таҳлилчилар наздларида, миллиардлаб долларлик худди шу оламшумул лойиҳаси дунёнинг барча қитъаларида Хитойнинг сиёсий ва геоиқтисодий муносабатлари учун асос яратади.

Уларга кўра, мазкур ташаббуснинг ўн йиллиги санаси муносабати билан пойтахт Пекинда бўлиб ўтаётган саммитда жаҳоннинг юздан ортиқ давлати вакилларининг иштирок этаётгани ҳам бунинг бир далили бўлади.

Мазкур оламшумул ташаббус сармоялар ва турли инфратузилма лойиҳалари орқали Хитойни дунёга яқинлаштириш, Хитойнинг пулига жаҳон бўйлаб савдо ва боғлиқликни кучайтиришни кўзда тутади.Би-би-си мухбири Тесса Вонгнинг айтишича, 150 га яқин давлатига мисли кўрилмаган миқдорда пул киритган Хитой дунёни ўзгартиргани билан мақтанса, бу хато бўлмайди.Унга кўра, ўзининг мазкур лойиҳаси билан Хитой энг катта мақсадларидан бирига - дунёда ўзининг таъсирини кенгайтиришга эришган.

Аммо, бошқа томондан, расмий Пекин рад этса-да, "Бир белбоғ, бир йўл" лойиҳаси ривожланаётган давлатларни Хитойнинг қарз қармоғига илинтиришнинг йўли, деган танқидларнинг кучайиб бораётгани ҳам бор гап.

Кўплаб таҳлилчилар фикрича, Хитой энди Россиянинг Украинага босқинидан кейинги дунё сиёсатида муҳим роль ўйнаш истагида.

Таҳлилчиларга кўра, Хитой бу каби фаоллиги билан минтақада сиёсий таъсир ва энергия ресурслари учун бўлган пойгада асосий геосиёсий рақиблари бўлган Россия ва АҚШни ортда қолдирган, пешқадам мавқеъга чиқиб олган.

Уларнинг айтишларича, бунга Россиянинг Украина уруши билан овора бўлиб қолгани ва Афғонистондан чиқиб кетиш қарори билан Америка Қўшма Штатларининг минтақадаги таъсири кучсизланиб бораётгани ҳам сабаб бўлган.

Йирик еттилик давлатларининг шу йил май ойида Хиросимада бўлиб ўтган саммити чоғида Хитой улар лидерлари томонидан, ҳатто, глобал хавфсизлик ва фаровонлик учун "замонанинг энг катта муаммоси" сифатида тилга олинган.

Саммит иштирокчилари Хитойдан хосан ном тутмаган эсалар-да, ўз йўлловларининг энг муҳим қисмини ҳам "иқтисодий мажбурлов" сиёсатига қаратишган.

"Мажбурлашга қарши туриш ва ривожланаётган иқтисодлар билан ишлаш учун "мувофиқлаштирилган платформа"ни ҳам ишга туширганликларини эълон қилишган.

Бунинг ортидан олинган хабарларда эса, Хитой булар барчасини ўзини "жиловлаш" ҳаракати, дея талқин қилгани, йирик еттиликни ўзларига қарши "туҳмат ва хуружлар"да айблагани, саммит ташкилотчиси Японияга шикоят аризаси билан чиққани ҳам маълум бўлганди.

Siandagi uchrashuv

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Сиандаги тарихий учрашув эса, барча Марказий Осиё давлатлари лидерлари Путин билан бирдек кўриниш берган ва Ғарб буни Россия президентининг минтақа устидан назоратини намойиш этиш истаги билан изоҳлаган Москвадаги Ғалаба куни парадидан саноқли кунлар бўлиб ўтган

Расмий Пекин режаси

Сиань шу йил май ойида биринчи марта "Хитой-Марказий Осиё" саммитига мезбонлик қилган.

Олти минтақа давлати раҳбарлари 18-19 май кунлари тарихда биринчи бор юзма-юз учрашган ва мулоқот қилган.

Хитой президенти Сианда Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг саккиз йўналишини таклиф қилган, минтақа ривожлантиришнинг улкан режасини тақдим этган.

Хитой янги тараққиёт режасининг Марказий Осиё инфратузилмасини барпо этишдан тортиб, энергетика, хавфсизлик, мудофаа, ҳуқуқ-тартибот соҳаларида ҳамкорлик ва савдо-сотиқни янада кучайтириш қадар кенг қамровли эканини кўриш мумкин бўлган.

Расмий Пекин беш минтақа давлати билан ривожланиш стратегияларини мувофиқлаштириш ва улар барчасини модернизация қилишда кўмаклашишга тайёр эканлигини баён қилган.

Марказий Осиёга қарийб $4 миллиард доллар беғараз ёрдам беражагини айтган.

Мустақилликлари тарихида эса, бирор бир дунё давлатининг минтақага бу каби режа ва ташаббуслар билан чиқаётгани ҳалича кўрилмаган.

Хитой Марказий Осиёдан нима хоҳлаяпти? Яқинлашувдан ким кўпроқ манфаатдор?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Воқеаларнинг сўнгги ривожи Украина уруши манзарасида кузатилаётгани билан ҳам хос эътиборга тушган.

Сиандаги учрашув худди шу уруш боис Ғарбнинг устма-уст кескин санкциялари остида қолган Россия минтақа давлатлари билан ўзаро алоқаларини ҳар томонлама кучайтириш, уларга янада яқинлашиш, Афғонистонни ҳам ўз орбитасига тортиш ҳаракатида ҳаракатида бўлган бир пайтда бўлиб ўтган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Xitoy kuchlari

Сурат манбаси, AFP VIA GETTY IMAGES

Сурат тагсўзи, Хитой дунёнинг энг йирик иқтисодий, ҳарбий ва ядровий қудратларидан бири бўлади

Россиянинг анъанавий иттифоқчиси саналувчи Хитой эса, бугун дунёнинг энг йирик ҳарбий ва иқтисодий қудратидан бири, жаҳон ва минтақадаги энг йирик геоиқтисодий кучлардан.

Айрим минтақавий таҳлилчилар эътирофича, Ғарбнинг устма-уст жиддий санкциялари оқибатида халқаро миқёсда тобора иҳоталаниб бораётган Россиянинг ўрнига энди Марказий Осиёда ўзининг геосиёсий таъсирини ҳам кучайтириши эҳтимоли юқори бўлган "янги" ўйинчи.

Марказий Осиёга чегарадош, ўзининг энг йирик - миллиардлаб долларлик иқтисодий лойиҳаларини айнан минтақага боғлаган, минтақага ўзини Европа билан боғловчи муҳим йўлак сифатида кўз тиккан.

Дунёдаги аҳолиси энг йирик давлатдан биттаси, Марказий Осиёдаги табиий энергия заҳираларининг асосий харидори ва истеъмолчиси, уларни ўзлаштиришга фаол бош қўшган, катта пул тикаётган давлат.

Марказий Осиё давлатларига сармоя киритиш, қарз бериш ва улар билан савдо-сотиқ қилишда дунёнинг энг етакчи давлатларидан бири.

Ўзбекистон илова барча Марказий Осиё давлатлари Хитойдан миллиардлаб доллар қарз.

Агар, имконли бўлган рақамларга таянилса, ўтган йили Хитой ва минтақа ўртасидаги савдо кўлами рекорд даражага етган - жами $70 миллиард долларни ташкил этган.

Сиандаги саммит теграсида эса, биргина Ўзбекистоннинг ўзи Хитой билан умумий қиймати $25 миллиардга тенг келишув ва шартномалар имзолагани айтилган.

Хитой бугун Ўзбекистон ва минтақа учун хавфми ё халоскор?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Шинжон Уйғуристонининг Марказий Осиёга чегарадош экани эса, Хитой учун минтақанинг аҳамиятини хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам оширган.

Хитой ва Марказий Осиё давлатлари яна Афғонистонга ҳам бирдек чегарадош.

Расмий Пекин, йилларки, жангарилик муаммосининг ўз чегаралари орқали сизиб ўтишидан ҳам хавотирда, хавфсизликка минтақавий аҳамиятга молик энг муҳим масала ўлароқ қарайди.

Ғарб қўшинларининг Афғонистонни буткул тарк этишлари ортидан, Толибон муваққат ҳукумати билан ҳам фаол мулоқотда, қисқа вақтнинг ўзида улар билан 25 йиллик йирик иқтисодий битимга ҳам эришиб бўлган.

Хитой томонига кўра, Сиандаги тарихий учрашув "янги муносабатлар режасини ишлаб чиқишга ёрдам беради" ва "ҳамкорликнинг янги даврини очади".

Хитойдаги юзма-юз мулоқот ва янграган баёнотларга ўша пайтда расмий Москванинг муносабати ноаён қолган.

Буёғи нима бўлади?

Сиандаги тарихий учрашув Украина уруши боис Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсири кучсизланиши, юзага келган бўшлиқни эса, айнан Хитой тўлдириши, расмий Пекин энди минтақа давлатлари билан ҳар томонлама алоқаларга зўр беришига оид таҳлилу талқинларга ҳам сабаб бўлмай қолмаган.

Хитой қолган барча Марказий Осиё давлатлари каби Россиянинг Украинадаги урушини на-да ошкора қоралаган ва на-да ошкора қўллаган.

Худди шу уруш фонида Ғарбнинг Хитой Россияни кучайтиради, деган хавотирлари эса, ҳалича ўзини оқламаган.

Расмий Пекин жорий пайтда Украина урушига дипломатик йўлда барҳам бериш учун ўзининг тинчлик режаси билан чиққан ягона давлат, ҳарбий, иқтисодий ва ядровий қудрат бўлиб турибди.

Қайта президент этиб сайланиши ортидан ўзининг илк хорижий сафарини Россияга амалга оширган Хитой президенти Си Цзиньпин пандемиядан кейинги биринчи ташрифини айнан Марказий Осиёга қилгани билан ҳам эътиборга тушган.

Россия ва Хитой президентларининг шу йил март ойида пойтахт Москвада янграган қўшма баёноти эса, аксарият таҳлилчиларнинг диққатини ўзига жалб этмай қолмаган.

Xitoy prezidenti

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Си Цзиньпин ўтган йил октябрь ойида бўлиб ўтган сайловда яна бир бор ғолиб чиққан. Хитойда ҳам президент мамлакат Қуролли кучларининг Бош қўмондони ҳам саналади

Томонлар ўз баёнотларида ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш истагини баён этишган.

Шу билан бир қаторда, ўзларининг қўшма баёнотларида Марказий Осиёни ҳам хосан тилга олишган, минтақа давлатлари "суверенитети ва миллий тараққиётини таъминлашда қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёр" эканликларини таъкидлашган.

"Рангли инқилоблар"ни импорт қилишга уринишлар ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмасликлари"ни ҳам урғулашган.

Хитой президенти Россияга худди шу ташрифи чоғида Пекин ва Москванинг ишончли ҳамкорлар эканлигини яна бир бор расман ва ошкора баён қилган.

Россия ва Хитойни мустаҳкам ришталар боғлаб туриши, икки давлат етакчиларининг доимий мулоқотда эканликларига оид баёнотлар янграган.

Икки ўртада имзоланган ҳужжатлар Россия ва Хитой ўртасида шу пайтгача мисли кўрилмаган ўзаро муносабатлари даражасини ўзида акс эттиришини айтишган.

Сиандаги тарихий учрашув эса, барча Марказий Осиё давлатлари лидерлари Путин билан бирдек кўриниш берган ва Ғарб буни Россия президентининг минтақа устидан назоратини намойиш этиш истаги билан изоҳлаган Москвадаги Ғалаба куни парадидан саноқли кунлар бўлиб ўтган.

Айрим етакчи минтақавий сиёсий таҳлилчилар ўшанда бу икки давлат ўртасидаги геосиёсий ҳамкорлик, геостратегик яқинлашув Марказий Осиё устидан Россия монополиясининг қайтарилишига сабабчи бўлмаслигини айтишган.

Улар ўз баҳолари сабабини Россия ва Хитой жорий пайтда битта нарсани - минтақага коллектив Ғарбни қўймасликни исташи, Америка Қўшма Штатларининг кучайишини хоҳламаслиги билан изоҳлашган.

"Лекин айни пайтда биттаси иккинчисининг тўлақонли монополия қилиб олиши ва минтақани ютишига ҳам рози бўлиб қараб турмайди", - деб айтганди, жумладан, Тошкентдан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

Владимир Путин

Сурат манбаси, MARK RALSTON

Сурат тагсўзи, Айнан Марказий Осиё ҳозир Украина уруши боис, Ғарбнинг мислсиз санкциялари остида қолган Россия ва Путин ҳар томонлама алоқаларини мустаҳкамлаш истаги, режаси ва ҳаракатида бўлган, шу йўл билан халқаро ихотадан чиқиш, жазо чоралари оқибатларини юмшатиш илинжида экани кўрилган минтақа бўлади

Айрим ғарблик таҳлилчиларга кўра, Россия Марказий Осиёда Хитой таъсирининг кучайиши муқаррар эканини тушуниб етган ва бунга анчайин хотиржам қарайди.

Бу икки анъанавий шерикдан ҳеч бири минтақада вазиятнинг кескинлашиши ва Марказий Осиёдаги таъсирлари масаласи, деб, бундан-да муҳимроқ бўлган геосиёсий ҳамкорликларига путур етишини истамайди.

Шу йил апрель ойида Хитойнинг янги Мудофаа вазири ҳам ўзининг илк ташрифини Россияга амалга оширган.

Худди шу ташриф манзарасида Россия Мудофаа вазири Хитой билан ўзаро ҳамкорликлари дунёдаги вазиятга барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатишини айтган.

Сергей Шойгу, ўз ўрнида, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни бузилмас дўстлик руҳида мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга ҳам ишонч билдирган.

Украина уруши манзарасида, ўтган йил якунларига кўра, Россия Хитойни ортга суриб, яна Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шеригига айланган.

Ғарбнинг Украина уруши боис Россияга устма-уст қўллаётган кескин иқтисодий ва молиявий жазо чоралари ҳам жорий пайтда Россияни энергияга чанқоқ Жанубий Осиё, айниқса, Хитой ва Ҳиндистонга янада яқинлаштирувчи омил сифатида ўртага чиққан, мавжуд ҳолат ҳам ҳар икки томон учун минтақанинг аҳамиятини янада оширган.

Худди шу манзарада Ғарбнинг Марказий Осиёга нисбатан иккиламчи санкцияларга оид таҳдидлари кучаяркан, айнан Хитой улар қўллов илинжида юз буришлари мумкин бўлган давлат сифатида тилга олинган.

Аммо Хитойнинг Ғарбнинг зиддига уларнинг бу сўровига қанчалик лаббай, деб жавоб бериши аллақачон таҳлилчилар доирасида савол остига олиб ҳам бўлинган.

Бу бир имкониятми?

Мавжуд ҳолат, бошқа томондан, икки анъанавий иттифоқчи ўртасидаги зимдан бораётган геосиёсий ва геоиқтисодий курашнинг тобора ошкора тус олишига оид талқинларга ҳам замин яратмай қолмаган.

Россия ва Хитой дўст, деган билан, ким биринчи бўлиши масаласида бу икки давлат келажакда албатта рақобатчиларга айланишади, деган фикрлар ҳам аллақачон янграб бўлган.

Воқеаларнинг сўнгги ривожига ўз баҳосини берган айрим минтақавий таҳлилчиларга кўра, Хитой билан ҳамкорлик Марказий Осиёда янада кучайиш ҳаракатида бўлган Россияга қарши бир мувозанат вазифасини бажара олади.

Kamoliddin Rabbimov

Сурат манбаси, .

Уларнинг айтишларича, Хитой ҳам ҳозир Россия томонидан Украина сценарийси асосида Марказий Осиё, шу жумладан, Қозоғистонни беқарорлаштиришга бўлган ҳар қандай уриниш ўзининг хавфсизлигига берилажак кучли зарба бўлишини аниқ англаб турган давлат.

Хитой президенти Си Цзиньпиннинг ўтган йил сентябрь ойида Қозоғистонга қилган сафари буни яққол кўрсатган.

Хитой президенти эса, худди шу ташрифи чоғида Қозоғистонга ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва яна бошқа қатор масалаларда кўмак беришга тайёрликларини баён қилган.

Си Цзиньпин ўзининг бу баёноти билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган, бу - Путинга бир ишора эканига оид изоҳу талқинларга ҳам сабаб бўлган.

Етакчи минтақавий таҳлилчиларга кўра, ҳозир ҳам транспорт-логистика ва ҳам ўз кун тартибларини шакллантириш нуқтаи назаридан Марказий Осиёда ЕвроОсиё ҳудудида муҳим ўйинчига айланиш, минтақада Россиянинг кучсизланганидан фойдаланиб, баҳамжиҳатликда иқтисодий, сиёсий ва дипломатик жиҳатдан кучайиш имконияти бор.

Аммо минтақадаги икки йирик ва қудратли ҳамкорларининг ўзаро яқинлашуви улардан қай бирининг "кўнглини олиш" - манёвр қилиш масаласида Марказий Осиё давлатларини қийин аҳволга солиб қўйишига оид хавотирлар ҳам йўқ эмас.

"Ўзбекистон ким томон?"

Shavkat Mitziyoyev

Сурат манбаси, .

Сурат тагсўзи, Минтақавий кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон президенти ўзининг айни мазмундаги жавоби билан "тараф талашаётган" қудратларга нисбатан ташқи сиёсатда ўзларининг миллий манфаатларига содиқ қолишларини таъкидлаган

Шавкат Мирзиёев яқинда "Бугун Ўзбекистон ким томон?", деган "оғир савол"га шахсан ўзи жавоб берган.

Бу эса, дунёнинг глобал геосиёсий ва геоиқтисодий қудратлари рақобати янада кучайган минтақада бугун халқаро эътиборда бўлган савол ҳам бўлади.

Ўзбекистон президентининг маълум қилишича, "замон жуда мураккаб" ва ҳозир"катта, катта давлатлар" томонидан худди шу каби савол қаршисида қолишган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ўшанда ўз томонларига ўтишга "қаттиқ, қаттиқ даъват қилаётган" мамлакатлар номига тўхталмаган.

Аммо Ўзбекистон президентининг сўнгги баёноти минтақада геосиёсий тангликни янада кучайтирган Россия Украинага очган уруш манзарасида янграган.

Россия, Ғарб, Европа вакилларининг Ўзбекистон, Марказий Осиёга ташрифлари ўта фаоллашган, ҳар икки томоннинг ҳам минтақа давлатларига янада яқинлашиш ва улар билан алоқаларини ҳар томонлама кучайтириш илинжи, ҳаракатида бўлган, минтақани ўзларининг муҳим ҳамкорлари, дея атаётган, + форматидаги мулоқотларига зўр бераётган бир пайтга тўғри келган.

Путин Ўзбекистонни ҳам қолган Марказий Осиё давлатлари каби Россиянинг сиёсий орбитасига тортмоқчи, деган жиддий хавотирлар бўй кўрсатиб турган бир фонда кузатилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг худди шу каби ташрифлар манзарасида расман аксар ноаён қолаётган мавқеига шахсан ўзи ва қатъий аниқлик киритган.

Ўзбекистон президенти бу саволга жавоб фақат "битта" эканини таъкидлаган.

"Бир томонман - миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бериши"ни баён қилганди.

Минтақавий кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон президенти ўзининг айни мазмундаги жавоби билан "тараф талашаётган" қудратларга нисбатан ташқи сиёсатда ўзларининг миллий манфаатларига содиқ қолишларини таъкидлаган.

Aйнан мустақил Ўзбекистон минтақанинг кўпқутбли ташқи сиёсат юритиш ҳаракатида бўлган давлати бўлади.

Ҳали-ҳануз Россия шамсияси остида бўлган ва расмий Кремлнинг геосиёсий, геоиқтисодий лойиҳалари саналувчи аксарият ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ташкилот ва иттифоқларга тўлақонли аъзо бўлиб кирмаган.

Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг катта давлати, агар, расмий статистикага таянилса, бугун мамлакат аҳолисининг сони 36 миллион кишидан кўпроқни ташкил этади.

Ўзбекистон Қозоғистон билан бирга минтақанинг энг йирик иккита давлатидан биттаси.

Муҳим транзит йўли саналувчи Афғонистонга чегарадош ва табиий энергия заҳираларига бой Марказий Осиё шундоқ ҳам дунёнинг ядровий глобал қудратлари - Россия, АҚШ ва Хитой геосиёсий рақобатда бўлган минтақаларидан бири саналади.

Дунёнинг нисбатан камбағал деб кўрилувчи аксарият Марказий Осиё давлатларига эса, жаҳоннинг бирор бир давлати Хитой каби йирик молиявий лойиҳа ва сармоялар билан чиқмаган.

Дастлабкиси дунёнинг қудратли еттилик давлати саммити арафасига тўғри келган Сиандагаси каби форматнинг энди доимий тус олишига оид фикрлар янграган бир манзарада ўшанда расмий Пекиннинг глобал тартибга муқобил ўзининг Ғарбсиз янги тартибини тақдим этиш, минтақа давлатларини ўзининг тартиби яхшироқ эканига ишонтириш истагида эканига оид қарашлар ҳам бўй кўрсатмай қолмаган.

Аммо дунёнинг қудратлари билан + форматидаги саммитларнинг қанчалик амалий экани Украина уруши фонида айрим минтақа давлатлари томонидан ошкора танқидга тутилган, жумладан, Тожикистон президентининг бу хусусда Путинга ошкора кетгани яқинда бутун дунёнинг эътиборини ўзига тортган янгиликка ҳам айлангани ҳам бор гап.

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek