Янгиликлар: Қизил Майдондаги парадда ўтганлар Россия армияси шахсий таркиби эмасди Rossiya Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Жаҳондаги сиёсий таҳличилар 9 май кунидаги Москва Қизил Майдонидаги ҳарбий параддан қандай хулосалар чиқариш мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритмоқдалар. Асосийлари: Украина уруши дунёнинг иккинчи қудратли армияси деб кўрилган Россия армиясининг аҳволини қанчалар пароканда қилгани ва Путин ўзининг атрофида аксилғарб коалициясини барпо этишнинг уддасидан чиқолмади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг разведкаси ўзининг кунлик ҳисоботини 9 май парадига бағишлаган, ушбу парад Россия армияси қандай мушкулликларга дуч келаётганини кўрсатди, деб ёзди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Бу қийинчиликлар Украинадаги 15 ойлик урушдан кейин ҳам техник таъминотда ва ҳам стратегик масалаларда кўзга ташланди, деб ёзади Британия истиҳбороти.
Парадда 8000 дан ортиқ одам қатнашгани хабар қилинди, лекин уларнинг кўпчилиги мунтазам армия эмас, балки кўмакчи ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг вакиллари ва ҳарбий ўқув юртларининг курсантлари бўлганлар.
Қизил Майдондан шахсий таркиби ўтган ягона қўшин тури Темир йўл қўшинлари ва ҳарбий полиция бўлган.
Парадда ягона эски Т-34 танки кўриниш берди, у Иккинчи Жаҳон уруши замонидаги танк.
"Украинадаги техникасининг катта талофатига қарамасдан, Россия катта сондаги зирҳли техникасини тўплай оларди. Лекин бундай қилмаганлар, ҳойнаҳой, расмийларни жанговар ҳаракатлардан кўра парадни устун қўйшипти деган ички танқидлар тийган", деб ёзади Британия разведкаси

АҚШдаги Урушни ўрганиш(ISW) институти эса Россия Президенти Путин МДҲ раҳбарларини бирлаштиришга уринди, деб ёзди.
Бу раҳбарларнинг кўпчилиги 2022 йил февралидан буён ўзларининг Кремлга боғлиқлигини камайтиришга уринмоқдалар, деб ёзади ISW.
Бу йилги Москвадаги Қизил Майдондаги ҳарбий парадга Арманистон, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари бордилар.
"Путин уларнинг бу тадбирдаги иштироклари муҳимлигини таъкидлади ва Кремлнинг бундан олдинги Россия кўп қутбли жаҳон тартибига интилаётгани ҳақидаги гапини такрорлади.
У Россияни Ғарбга қарши туришнинг уддасидан чиқолаётган мамлакат сифатида тақдим этди.
МДҲ раҳбарларидан фарқли ўлароқ, бошқа Ғарбий бўлмаган давлатлар Кремлнинг аксилғарб коалициясини ташкил этиш ҳаракатлари рад этдилар, бу айниқса, Россиядан тобора масофа сақлаётган Хитойга тааллуқли", деб ёзди Урушни ўрганиш институти.
ISW ёзишича, Украинада Россия ҳарбий қудратининг издан чиқаётгани боис Кремлнинг аксилғарб коалициясини ташкил этиш ҳаракатлари бошқа давлатлар учун жозибадорлигини йўқотди, 9 майдаги параддаги ҳарбий техника сони ва турлари Россия қуроллари кучлари барбод бўлаётгани ҳақидаги фикрни тасдиқлади.

Сурат манбаси, SPUTNIK/KREMLIN POOL/EPA-EFE/REX/Shutterstock
Украина Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвадаги Қизил Майдондаги парадда қатнашганларини халқи "яшаб қолиш ва озодлик учун курашаётган Украинага нисбатан нодўстона қадам" деб атади.
"Тадбир олдидан тунда РФ украин заминида янада кўпроқ ўлим ва кўпроқ вайронагарчиликлар келтириш учун Украина ҳудудига 25 та, шу жумладан, 15 та Киевга қарата қанотли ракета учирди" дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда.
МДҲ раҳбарларининг Қизил Майдондаги параддаги иштироклари украиналик ижтимой тармоқлар фойдаланувчилари ғазаблантирди.
"Улар Киевни айни соат тўртда бомбаладилар. Ҳақиқий фашистлар. Арманистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг элчихоналари бу кеча қандай ухладилар", деб ёзди Украина парламенти аъзоси Ирина Херашниченко.
NV веб сайтида Володимир Фесенко ёзишича, Арманистон ва Қозоғистон раҳбарлари Москвага боришга "энг сўнгги дақиқаларда рози бўлганлар". Уларга аниқ босим бўлган, улар келишлари учун ҳамма нарса қилинган. Акс ҳолда, Путин билан минбарда фақат бир хорижий меҳмон бўлиши ҳурматсизлик ва шармандалик бўлган бўларди", деб ёзди Фесенко.
Қизил Майдонга Иккинчи Жаҳон уруши замонидаги танк олиб чиқилгани украиналикларни қувонтирган.
"Бу жуда кулгили. Лекин у ерда фақат институтлар талабалари, битта Т-34, бир жуфт "Искандер" ва йўтал тутган бир huyl@(Путиннинг лақаби)) ўтирарди", деб ёзди депутат Олексий.
"Замонавий Россия ҳарбий жиҳозларини Москвадаги Ғалаба парадидан кўра Украина ҳарбий ўлжалари кўргамзмасида топиш осонроқ", деб ёзди Украина Мудофаа вазирлиги Твиттердаги саҳифасида.
"Москвадаги парадда Россия танклари йўқлигининг асосий спонсори Украина Қуролли Кучлари", деб ёзди Фейсбукда Олексий Петров.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002
















