Ўзбекистон: Ковидга қарши эмлаш, Хидирназар Аллақулов яна ҳужумга учраганини айтди ва Сўх йўли очилди - видео O‘zbekiston Mirziyoyev dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Screenshot
Ўзбекистон ва Қирғизистон келишуви иш бердими? Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан кейин Ўзбекистонда ҳам оммавий эмлаш бошланди. "Ҳақиқат ва Тараққиёт" партияси етакчиси шикоятда. bbcuzbek.com дайжести.
"31 март куни кеч соат 22.00 атрофида 25-30 чоғли эркак ва аёллар уйимга бостириб келишди".
Ижтимоий тармоқда ана шундай баёнот билан чиққан "Ҳақиқат ва Тараққиёт" партияси етакчиси Хидирназар Аллақулов навбатдаги ҳужумга учраганини иддао қилган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
У баёнотида ўз уйига "бостириб келган шахслар" томонидан кучли ҳақоратланганини айтиб ўтган.
Аллақулов ўз баёнотига илова қилган ҳолат тасвирланган видеода ўн чоғли шахслар уни уй киравериш ва подъездида ўраб олиб, турли мазмундаги саволларга тутаётгани кўзга ташланади.
Видеода улардан бири фаолни "маҳаллани шарманда қилиш", яна бошқаси "синглисини ҳақоратлаш"да айблаётгани эшитилади.
1 апрель тонгида ижтимоий тармоқда баёнот тарқатган Хидирназар Аллақулов бўлиб ўтган ҳолатни "жирканч ва тубан", дея тасвирлаб, бундай ишлар ортида "амалдаги ҳукумат ва унинг куч ишлатар тузилмалари турибди", деб ҳисоблашини таъкидлаган.
Янги таъсис этилган "Ҳақиқат ва Тараққиёт" партияси фаоллари 31 март куни кундузи ҳам ҳужумга учрагани борасида хабарлар чиққан.
Тарқалган видеода партиянинг офиси сифатида ижарага олинган бино олдида бир эркак ва аёл фаоллардан ҳудудни тарк этишни талаб этаётгани кўзга ташланади.
Бунга қадар партиянинг 12 март кунига режаланган йиғилиши бир гуруҳ аёллар ва блогерлар иштирокида жанжалли ҳолатга айлангани шов-шувларга сабаб бўлган эди.
8 март куни Хидирназар Аллақулов қаршиликларга қарамай, "Ҳақиқат ва Тараққиёт" социал-демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтганини эълон қилган эди.
Масъул идоралар партия фаоллари дуч келаётган бундай ҳолатлар юзасидан, ҳозирча, расмий муносабат билдирмаган.
Узоқ кутилган йўл

Сурат манбаси, official
1 апрель куни Сўх тумани ва Фарғона вилоятидаги Риштонни боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўл очилди.
Сўх тумани ҳокимлиги очилиш маросимига тайёргарлик жараёни қизғин бўлиб ўтганини хабар қилган.
Хабарда чегара назорат пунктлари тайёр ҳолга келтирилгани қўшимча қилинган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Сўхликларни узоқ йиллар қийнаб келган йўл масаласи бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ўтган ойнинг ўртасида келишиб олган эди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасидаги турли чегара масалалари бўйича келишувга эришилгани маълум қилинган.
Эмлаш жараёни бошланди

Сурат манбаси, official
1 апрель куни Ўзбекистонда эмлаш жараёни бошланган.
Gazeta.uz нашрининг хабар беришича, пойтахтнинг Миробод туманидаги 1-поликлиника бош шифокори илк эмлашни олган.
Хабарда фуқаролар Vaxzevria (аввалги номи AstraZeneca) ва ZF-UZ-VAK2001 вакциналаридан бирини танлаш имконига экани маълум қилинган.
Бунга қадар расмийлар оммавий эмлаш жараёни апрель ойи бошидан бошланиши режалаштирилаётганини билдирган эди.
Ҳукумат режасига кўра, биринчи босқичда 4 миллиондан зиёд фуқаро бепул эмланади.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 83 мингдан ошган, кеча 31 март куни яна бир киши коронавирусдан вафот этган.
Шу йилнинг июнь ойигача Ўзбекистонга яна 5,5 млн доза коронавирусга қарши вакцина олиб келиниши режалаштирилгани айтилган.
Хабарларга кўра, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев маълум қилган.
Бугун, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда янги карантин чоралари ҳам кучга кирган.
Улар оммавий тадбирларга чекловларни назарда тутади.
Истанбулга парвоз

Сурат манбаси, official
31 март куни Фарғонадан Истанбул шаҳрига илк парвоз амалга оширилган.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берган.
Дастлабки рейс билан Туркияга 132 нафар йўловчи жўнаб кетган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


















