Коронавирус: Ўзбекистон қўрқишига асос борми ёки Путин таҳликани яхши англайдими? - O'zbekiston, koronavirus

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 6 дақ

Коронавирус: Ўзбекистон қўрқишига асос борми ёки Путин таҳликани яхши англайдими? - Россия шамсияси остидаги Олий ЕвроОсиё Иқтисодий Кенгашининг пандемия сабаб олган сўнгги қарори худди шу каби савол ва мулоҳазаларга замин яратган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Олий Кенгаш шу ҳафта бошида сиртдан йиғилган, коронавирусга қарши кураш ва ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар иқтисодини дастаклаш масаласини муҳокама этган.

Видеоанжуман якунида эса, кенгаш аъзолари коронавирусга қарши курашни кучайтиришга келишиб олишган.

Глобал пандемия шароитида иттифоқ бозорида тақчилликка йўл қўймаслик учун муҳим ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотларни учинчи давлатга чиқаришни чеклашга қарор қилишган.

Мазкур кенгаш ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқининг Олий органи ҳисобланади.

Унинг таркибига иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари киришади.

Олий Кенгаш ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади.

Интеграцияни ривожлантириш стратегияси, йўналишлари ва истиқболларини белгилайди.

Ўзбекистон Коронавирус инқирози даврида кўпроқ ташқи қарз олаётгани тўғрими? - BBC Uzbek O'zbekiston

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

BBC

Туркманистон мисолида биттаси расман нейтрал бўлган беш Марказий Осиё давлатидан иккитаси - Қозоғистон ва Қирғизистон ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқининг аъзолари бўлишади.

Икковлондан ташқари Беларусь ва Арманистон Россия шамсияси остидаги бу иттифоқнинг қолган икки аъзоси саналишади.

Айнан Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг минтақадаги йирик ва муҳим савдо-иқтисодий шериклари бўлишади.

Бу икки давлатдан Ўзбекистонга кириб келувчи муҳим ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар ҳам кам бўлмаган.

Жорий пайтда глобал пандемиянинг иқтисодларига салбий таъсири шундоқ ҳам Ўзбекистон, расмий Тошкентни жиддий ўйлантираётган энг муҳим ва долзарб масалалардан бири экани кўрилади.

Ўзбекистон, коронавирус: Ҳукумат одамларга ёрдам пули тарқатишни режалаштираяптими? - BBC News Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Аммо Ўзбекистоннинг ўзи ҳали-ҳануз ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқига тўлақонли аъзо эмас ва шу кунга қадар бу каби истакни изҳор этмаган.

Россия эса, Ўзбекистонни ҳам бу иттифоққа тортиш илинжида ва бу ҳаракатларини, айниқса, мамлакатда қудрат алмашган сўнгги йилларда кучайтирган.

Ўзбекистоннинг ҳозирда марҳум биринчи Президенти Ислом Каримов иқтисодий экани айтилувчи айни шу иттифоқ мисолида бир мустақил давлатнинг сиёсий мустақиллигига таҳдидни кўрган.

Қанчалик глобал пандемия шароитида олингани айтилган бўлмасин, Олий кенгашининг 14 апрель кунги қарори янги Ўзбекистон ҳам бу иттифоққа аъзо эмас, кузатувчи сифатида кириш ниятини изҳор этишидан қисқа вақт ўтмай бўй кўрсатган.

Орада айрим минтақавий сиёсатчилар бугунги расмий Тошкентнинг "кузатувчи бўлиш" қарорини унинг жиддий дипломатик ва сиёсий ютуғига ҳам йўйишган.

Бу иттифоққа кириш - кўпроқ империалистик амбициядаги Кремлнинг манфаати ва лоббичилик фаолияти билан боғлиқ эканини айтишган.

Расмий Тошкент эса, Россиянинг тўлақонли аъзолик борасидаги босимларини четлаб ўтишга муваффақ бўлаётганидан сўз юритишган.

Бунгача Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари "Ўзбекистон - биров босим ўтказадиган давлат, Шавкат Мирзиёев эса, босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас"лигини айтишга ҳам улгурган.

Prezidentlar

Сурат манбаси, Getty Images

Расмий Москванинг бу каби уринишлари ҳатто Россиянинг минтақадаги энг йирик геосиёсий рақиби Америка Қўшма Штатларини ҳам беэътибор қолдирмаган, хосан диққатини ўзига тортган.

Шу йил февраль ойида ҳатто Давлат котиби Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва жўғрофий яхлитлигини яна бир бор дастаклаш учун расмий ташриф билан Тошкентга ҳам келиб кетганди.

Олий Кенгашнинг бу каби қарори эса, аллақачон Ўзбекистон каби иттифоққа аъзо бўлмаган Марказий Осиёдаги яна бир, таъбир жоиз, "учинчи давлат" Тожикистонда маҳсулотлар тақчиллигига оид хавотирларни пайдо қилмай қўймаган.

Шундай экан, воқеаларнинг бу каби ривожи - Олий ЕвроОсиё Иқтисодий Кенгашининг сўнгги қарори Ўзбекистон учун нимани англатади?

Би-би-си Ўзбек хизмати худди шу каби савол билан Россиядан асли ўзбекисонлик иқтисодий ва сиёсий таҳлилчи Жамшид Муслимовга мурожаат қилди:

Jamshid Muslimov

Сурат манбаси, facebook

Жамшид Муслимов: "ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқининг бундай "салбий репутацияси" унинг маъмурияти учун оғир юк бўлиб келмоқда. Глобал коронавирус инқирози даврида Олий кенгаши бу иттифоққа аъзо бўлишнинг фойдали эканлигини рўкач қила оладиган "қарор"ларни ишлаб чиққан кўринади.

Жумладан, ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудудидан ташқарига пиёз, саримсоқ, жавдар, шолғом, гуруч, ёрма, ғалла-дон, қорабўғдой, тариқ, бутун донли ун, тозаланган гречка, соя дуккаклари, кунгабоқар уруғларини олиб чиқиш у йилнинг 30 июнига қадар тақиқланди.

Менинг фикримча, ушбу қарорнинг иқтисодий мантиғи оқсаган.

Чунки ушбу маҳсулотларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари - Россия ва Қозоғистон бўлишади.

Бу икки давлат даромадининг катта қисми нефть ва газ импорти бўлиб келган.

Жаҳон бозорида нефть нархи ва унга бўлган талаб кескин тушиб кетган бир шароитда бу каби қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташқи бозори экспортидан тўсиш - пандемия вазиятида ҳаводек зарур хорижий валюта тушуми ва боғлиқ солиқлардан ўзини тўсишдир.

Ўйлайманки, бу қарор ижроси заиф назорат қилинади ва тўлақонли амалга оширилмайди.

Бу қарор, бошқа томондан, Россия учун сиёсий нуқтаи назардан ҳам салбий оқибатга эга.

Бунга 2019 йил кузида икки иттофоқдош давлат - Россия ва Беларусь ўртасидаги табиий газ нархлари билан боғлиқ можароларнинг ўзи бир мисол.

Ўшанда расмий Москванинг саъй-ҳаракатларига жавобан Минск Ғарб бозорларига мурожаат қилиши мумкинлигини баён қилди.

АҚШ ҳам узоқ кутдирмади. Расмий каналлар орқали Беларусь учун арзон нархда ва тўлови кечиктирилган табиий газ таъминотини таклиф қилди.

Кремль алал-оқибат Минскка ён босди.

Демак, Олий ЕвроОсиё Иқтисодий Кенгаши глобал инқироз шароитида иттифоққа кирмаган қўшни давлатларни, таъбир жоиз, очиқчасига "жазолаш" амалиётига қўл урса, Тожикистон, Туркманистон ёки Ўзбекистон гуманитар ёрдам ва имтиёзли савдо шартномалари илинжида АҚШ ва Хитой каби бошқа йирик мамлакатларга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Менимча, Президент Путин бу таҳликани яхши баҳолайди.

Ўзбекистон Олий ЕвроОсиё Иқтисодий Кенгаши қарорига нисбатан ҳалича расмий муносабатини билдирмади.

Аммо 15 апрель куни Ўзбекистоннинг Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Kun.uz интернет нашрига берган интервьюсида бу масалага ҳам тўхталиб ўтгандек кўринди.

Буғдой ва кунгабоқар маҳсулотларини импорт қилиш борасида гапираркан, ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқининг чекловлари билан боғлиқ муаммолар йўқлигини айтди.

Яъни кунгабоқар уруғидан кўра, Ўзбекистонга тайёр ёғ маҳсулоти импорт бўлади, бунга эса чеклов қўйилмаган.

Ғаллани ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлмаган Украинадан олиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Қозоғистоннинг асосий импортерларидан. Қозоғистон учун эса, валюта тушумини камайтириш иқтисодий манфаатларига тўғри келмайди.

16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида видеоанжуман шаклида ташкил этилган парламент тингловида Ўзбекистоннинг ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи билан интеграциялашуви масаласи муҳокама этилди.

Унда келинган асосий хулоса эса, Ўзбекистонда ҳали ривожланиб улгурмаган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сегментлари иттифоқнинг бошқа аъзо давлатлари корхоналари томонидан эгаллаб олиниши хавфи сақланиб қолгани боис, ЕОИИ билан кенг кўламли интеграцияга тайёр эмас экани мазмунида бўлди.

Олий кенгашнинг, таъбир жоиз, бу қабила "огоҳлантирув" сигналлари эса, Ўзбекистон раҳбариятининг қарорларига жиддий таъсир қилмаган кўринади."

17.04.2020 Россия, Москва. Би-би-си Ўзбек хизмати учун махсус.

Putin

Сурат манбаси, kremlin.ru

Таҳлилчи суҳбатдошимиз Жамшид Муслимовнинг якунида айтишича, бу Олий ЕвроОсиё Иқтисодий Кенгаши, таъбир жоиз, "ўз баҳосини ошириш" йўлида қабул қилган "сиёсий қарор", деган фикрда.

Унинг наздида, бу - "бефойда ва мантиқсиз қарордан ўзга нарса эмас".

"Фақат аъзо бўлмаган давлатларни иттифоқ, Россиядан узоқлаштиришга хизмат қилади, холос".

Суҳбатдошимизга кўра, шундоқ ҳам бу иттифоқнинг аъзо давлатларга иқтисодий жиҳатдан қанчалик фойдали экани ҳалича амалда ўзининг исботини топмаган.

Ҳатто имконли бўлган расмий рақамлар таҳлилининг ўзи ҳам бунга далолат қилмаган.

"Кенгаш эса, глобал пандемия билан боғлиқ бўй кўрсатиб турган инқироздан фойдаланиб, гўёки мана шу иттифоқ сабабли, биз муаммодан осон чиқиб кетаяпмиз, қабилидаги халқбоз услуб билан йўл тутмоқда. Бу ерда иқтисод ёки бизнеснинг ҳеч қанақанги алоқаси йўқ, кўпроқ сиёсат", - дейди у.

2014 йилда асос солинган ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи аксарият минтақавий таҳлилчилар наздида ҳам Кремлнинг сўнгги йиллардаги геосиёсий мақсадларни кўзлаган йирик геоиқтисодий лойиҳаларидан бири сифатида баҳо топиб келган.

Rossiya Prezidenti

Сурат манбаси, official

Ўзбекистонлик энг катта - миллионлаб сондаги меҳнат муҳожирлари айнан Россиянинг ҳисобига тўғри келиши баробарида, бугун айнан Россия Ўзбекистон маҳсулотлари учун энг йирик бозор ҳам бўлади.

Ўзбекистоннинг жорий пайтда бунга муқобил ташқи бозорга қанчалик имконли экани омилига, ҳатто, Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи ҳам Сенатдаги сўнгги чиқишларидан бирида алоҳида тўхталиб ўтган.

Ўз маҳсулотлари Европа бозори стандартларига мос келиши учун ҳали анча вақт талаб қилинишини эътироф этган.

Бунинг сабабини изоҳларкан, чунки "Йиллар давомида еримиз заҳарланган, сувимиз заҳарланган...", деганди.

Россиялик таҳлилчиларга кўра эса, Ўзбекистон ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи учун муҳим давлат бўлади.

Чунки Ўзбекистон ва бу иттифоққа аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ҳатто Хитой билан бўлганини ортда қолдиради.

Устига устак, Ўзбекистон яна Афғонистон илова қолган барча Марказий Осиё давлатлари билан бевосита чегарадош мамлакат бўлади.

Бундан ташқари, аҳолиси минтақада энг катта сондаги (34 миллиондан ортиқ - таҳр.) давлат саналади.

Яна янги Ўзбекистоннинг минтақавий қўшнилари ва Россия билан ўзаро алоқалари эса, Ислом Каримов давридагидан кўра тубдан фарқ қилади.

Бу - аксарият ўзбекистонликлар бефарқ бўлмаган, ойлар давомида ижтимоий тармоқларни том маънода ларзага келтираётган ва мамлакат аҳолиси орасида унинг умуммиллий референдум орқали қарор олиниш қадар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидловчилар оз бўлмаган масала бўлади.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek