Россия: Ўзбек мигрантлари аҳволи тобора ёмонлашмоқда O'zbekiston koronavirus

мигрантлар

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Айрим мигрантлар янги иш топишган, аммо аксарият қийин аҳволда.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Россияда карантин туфайли ўзбекистонлик мигрантлар ишлаган қатор корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини тўхтатиши ортидан минглаб одамлар ишсиз ва пулсиз қолмоқда.

Москвадаги муҳожир Абдураҳим Сидиқов Би-би-си ўзбек билан Скайп орқали суҳбатда март ойидан бери ишсиз қолгани, ой сўнггида патент расмийлаштиргани, аммо расмий ҳужжат билан ҳам бирон жойга ишга жойлаша олмаётгани ҳақида гапириб берди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Биз шифт ясайдиган усталармиз, буюртмага кўра ишлар эдик" - ўзини таништирди Абдураҳим Сидиқов.

"Карантин бошлангач, буюртмалар тўхтади. 26 мартдан буён ишлаганимиз йўқ. Тирикчилик ҳамюртларимизнинг кўмаги билан ўтаяпти. Аммо уларнинг ҳам 1 апрелдан ишлари тўхтади. Ҳадеб улардан ёрдам олиш ҳам ноқулай. Билмаймиз, бу ёғи нима бўлади".

47 ёшли муҳожир устачилик билан оиласи ва 5 фарзандини боқишини айтади. Абдураҳим Сидиқов ҳозирги вазиятини уйидагиларига билдирмасликка ҳаракат қилиб, тезроқ вазиятдан чиқиш ниятида.

"Аёлим коллежда фаррош бўлиб ишлайди. 500 минг сўм атрофида ойлик олади. Ҳозирги вазиятимизни билишса, ҳавотир олишади. Уларга ҳозир тирикчилик учун ҳеч бўлмаса, 50 доллар пул юборишим керак" - дейди муҳожир.

Абдураҳим Сидиқов бир хонадонда 8 киши яшашини айтади.

Ҳаммалари ишсиз қолишган, қандай йўл тутишни билишмаяпти.

Ўзбекистон ишга аралашса...

"Элчихонага ёнимдагилар қўнғироқ қилишса, телефонларга жавоб беришмабди. Ўзим қилиб кўрмадим. Кунлик бўлса ҳам иш излаяпман. Юк ташувчилик иши чиқди, аммо ёшинг 40 дан ошган экан, деб ишга олишмади".

"Пулим бор эди, 4 апрелда бориб янги патент олиб келдим. Бу ёғига нима қилишга ҳайронмиз. Патент тўлашга моддий шароитимиз тўғри келмаяпти. Бу ёқда квартиранинг ижара тўлови яқинлашиб келаяпти".

Абдураҳим Сидиқов ва унинг ҳамроҳлари Ўзбекистон томонидан бирон ёрдам кўрсатилишидан умидвор.

"Ўзбекистон расмийлари аралашиб, карантин вақтида патент тўловини вақтинча бекор қилиб берса эди, тирикчиликни ўзимиз эплар эдик. Бу ёғи рамазон яқин, амаллаб кун кўриб кетамиз…"

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek