Коронавирус, Ўзбекистон: Вирусга чалинганлар сони 46 нафарга етди, дунё бўйлаб 300 000, Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди - O'zbekiston, Dunyo

Сурат манбаси, AOKA
Бугунга келиб коронавирус юқтирганлар сони 46 нафар экани аниқланган.
Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши чоралар доирасида қўшимча чекловларни киритмоқда.
Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган.
Шаҳар бўйлаб махсус дезинфекция қилинган такси қатнови йўлга қўйилади.
Вилоятларда ҳам жамоат транспортига чекловлар жорий этилган.

Сурат манбаси, official
23 мартдан бошлаб мамлакат бўйлаб тўй-маросимлар тўхтатилади.
Бу ҳақдаги қарор 20 март куни Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган.
Унга мувофиқ, 23 мартдан эътиборан кўнгилочар масканлар, ошхона ва чойхоналар ёппасига ёпилади.
Овқат элтиб бериш хизмати бундан мустасно экани айтилган.
Ҳукумат 19 март куни массаж салонлари, дискотекалар ва болалар ўйин заллари фаолиятини чеклаганди.
Охирги қарорда айтилишича, 23 мартдан бошлаб "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ мамлакатимиз фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади.
Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.
Янги чекловлар Президент Шавкат Мирзиевнинг карантин тартибига қатъий амал қилиш ҳақидаги огоҳлантириши ортидан жорий этилмоқда.
19 март кунги ҳукумат йиғилишида Мирзиёев карантин қоидалари бузилаётганини айтиб, расмийлар ва аҳолини жиноий жавобгарликдан огоҳлантирганди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакат чегаралари ёпилган ва касалликнинг "ташқаридан кириб келиш хавфи йўқ".
Ижтимоий тармоқларда тўйларни тақиқлашга чақириқлар олдинроқ бошланганди.
Айримлар ҳукумат кўраётган чоралар етарли эмаслигини айтишмоқда.
Қўшни Қозоғистондаги каби вируснинг асосий ўчоғи бўлган пойтахт Тошкентни ёпишга чақириқлар янграмоқда.
Аммо ҳозирча ёппасига карантин режалари муҳокама қилинаётгани ҳақида расмий маълумот йўқ.
Тошкентда расман фавқулодда ҳолат ҳам эълон қилинмаган.
Ҳукумат коронавирусга қарши чоралар доирасида Тошкентда 3 та янги шифохона қуришни режаламоқда.
Бу ҳақда Газета.уз нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Айни пайтда Ўзбекистон, четдан, асосан, Россиядан юзлаб фуқароларини олиб келишда давом этмоқда.
Ҳукумат расмийлари уларга нисбатан 14 кунлик қатъий карантин тартиби сақланишини айтишган.
21 март ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37 нафарга етган.
Мамлакатда ҳозирга қадар коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Дунёда -
- Коронавирусдан ўлим ҳоллари 13 мингдан ошди
- Вирусни юқтирганлар 300 мингдан ортди
- 92 минг инсон соғайган
'Биринчи беморлар соғаймоқда'
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг айтишича, "илк беморлар тузалмоқда".
"Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Даволаш муасасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд", дея мулозимдан иқтибос келтирмоқда Телеграмданги @koronavirusinfouz расмий канали.
Унинг айитишича, жума куни касалиликка чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи "ўрта оғир, барқарор".
@koronavirusinfouz расмий каналининг хабар беришича, "... коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда".
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолисини карантин қоидаларига қатъий риоя этишга чақирган.
"Карантинни бузганлар жазоланади", - деган Президент.

Сурат манбаси, Official
Давлат раҳбари бу ҳақда пайшанба куни коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишида гапирган.
"Такрор-такрор айтаман. Ҳамма профилактика ишларини, айтилган ҳамма чора-тадбирларни ҳамма ўз вақтида бажариши керак. Кўп одамларимиз карантинни тушунмасдан уйида ўтирганлар кўчага чиқиб кетяпти. Чиқиши ман этилади уни. Юриши ҳам ман этилади. Нимага десангиз, у мана шу касалликни тарқатувчи ҳисобланади. Кимда-ким касаллигини яшириб, уйида ўтирса, у ўзига эмас, Ўзбекистонимизга касаллик етказадиган омил бўлади. У бўйича жиноий жавобгарлик бор", - деб айтган Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда чегаралар ёпилган ва "ташқаридан касаллик кириб келиш эҳтимоли йўқ". Фақат ичкаридаги профилактика тардбирларини тўғри йўлга қўйиш керак.
У барча даражадаги мансабдор шахслар, вилоят ва туман ҳокимларини коронавирус бўйича белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш ҳақида огоҳлантирган.
У инқирозга қарши жамғарма тузиш ҳақидаги фармонни имзолганини айтган.
Фармонга мувофиқ, коронавирус оқибатларини бартараф этиш учун давлат томонидан 10 триллион сўм маблағ ажратилади.
"Ҳар бир тармоқ, ҳар бир вилоятнинг 10 триллион сўмдан улуши бор", - деган президент.
Айни пайтда бу маблағлардан аҳолига тўғридан-тўғри тўловлар амалга ошириладими, йўқми, маълум эмас.
Янги чекловлар
Ўзбекистонда 19 март ҳолатига коронавирусга чалинганлар сони 23 кишига эди.
19 мартдан бошлаб бутун мамлакат ҳудудида дискотека ва болалар ўйин заллари,шунингдек, Тошкент ҳайвонот боғи ёпилиши эълон қилинган.
Аввалроқ масжидларнинг ёпилиши эълон қилинган, диинй идора намозлар, жумладан, жума намозини ҳам уйда ўқишни тавсия қилганди.
"Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг яна 3 нафар қариндошида ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни Истанбул - Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар ва жорий йил 14 март куни Лондон - Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган яна бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳар беш нафар фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 23 нафарга етди", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлииг 19 март куни эрталаб тарқатган хабарда.
Республика бош санитар врачи Нурмат Отабеков вирусни юқтирганларнинг биронтаси ҳам аҳоли билан мулоқотда бўлмаган.
"Уларнинг барчаси дастлаки кунлардан бошлаб алоҳидаланган ва тиббий кузатув остига олинган. Шунинг учун бу кенг аҳоли қатламига тарқалган деган хавотирга асос йўқ", деб айтган мулозим ЎзА томонидан чоп этилган баёнотида.

Сурат манбаси, CCV
18 март куни Россиядан олиб келинган фуқаролар Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган дам олиш масканидаги карантин шароитларидан шикоят қилишган.
Улар билан бирга Москвадан учиб келган Podrobno.uz нашри мухбири Тошкент аэропортида пала-партиш вазиятга гувоҳ бўлгани, ораларида болалар ва қариялар ҳам бўлган фуқароларга карантин борасида аниқ йўриқномалар берилмагани ҳақида ёзган.
Тошкент вилоят ҳокимлиги карантин шароитларини ўнглашга ваъда берган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
"Текширинг, текширинг ва яна текширинг!"
Коронавирус тарқалиши манзарасида Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ва сохта ахборотларга қарши курашга кўпроқ аҳамият бераётгани кузатилади.
Коронавирусга қарши текшириш ва таҳлил миқёси, жумладан, бир кунда қанча одамнинг текширилаётгани борасида маълумот йўқ.
Би-би-си бу борадаги маълумотларни очиқлашни сўраб, расмийларга мурожаат қилди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳукуматларни аҳолини текширишга чақирмоқда.
"Текширинг, текширинг ва яна текширинг!" деб айтган ташкилот раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус.
"Биз кимнинг касалликка чалинганини билмасак, вирусни тўхтата олмаймиз", деб айтган у.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, давлатлар аҳолини текшириш, вирусга чалинганларни ихоталаш ва уларнинг контактларини аниқлашга катта эътибор беришлари керак.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Нур-Cултон ва Олма-Ота ёпилмоқда
Қозоғистон пойтахти Нур-Cултон ва Олма-Ота шаҳарлари 19 март тунга соат 00;00дан эътиборан карантин учун ёпилмоқда.
Бу ҳақдаги қарорни Қозоғистон президенти ҳузуридаги Фавқулодда ҳолатни таъминлаш бўйича давлат комиссияси қабул қилган.
Унга мувофиқ, бу икки шаҳарда эпидемияга қарши кенг кўламли тадбирлар ўтказилади, карантин ҳудудлари ташкил этилади ва кириш-чиқиш пунктлари ўрнатилади.

Сурат манбаси, Getty Images
- Касалликни юқтирганлар ва гумонланганлар учун махсус шифохоналарнинг узлуксиз ишлаши таъминланади.
- Жамоат транспорти ҳаракати кундузи чекланади, кечқурун эса тўхтатилади.
- Ноозиқ-овқат бозорлар ва савдо марказлари ёпилади.
- Жамоат овқатланиш шаҳобчалари "етказиб бериш" режимига ўтказилади, улар устидан санитария ва эпидемиология назорати кучайтирилади.
- Карантин ҳудудидаги аҳолининг озиқ-овқат ва дори-дармонга бўлган кундалик эҳтиёжи аниқланади.
- 16 мартдан Қозоғистонда фавқулодда ҳолат амал қилишни бошлаган, у 15 апрелга қадар давом этади.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ яна 5 та ҳолат қайд этилган.
Коронавирус иқтисоди
АҚШ ҳукумати коронавирус оқибатларини бартараф этишга 1 триллион маблағ ажратишини айтган. Бу маблағларнинг бир қисми аҳолига тўғридан-тўғри тўлов сифатида тарқатилади.
Ўзбекистонда ҳам ҳукумат коронавируснинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларига қарши кураш чораларини кўра бошлаган.
Жумладан, тиббиёт ходимларининг маошларини ошириш масаласи муҳокама қилинаётгани билдирилган.
Чоршанба куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, солиқ таътили бериш ва кредитларни қайтаришни енгиллаштириш чоралари ҳақида гапирган.
Иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодировнинг ёзишича, хўжалик субъектлари, биринчи навбатда ўрта ва кичик корхоналарнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш ва иш ҳақларини вақтида тўлаш, шунингдек, кам даромадли оилаларга тўғридан-тўғри моддий ёрдамни йўлга қўйиш мамлакат иқтисодини инқироздан олиб чиқишда муҳим.
Унинг фикрича, инқироздан чиқишда давлатга кўмаклашадиганлар, бу, биринчи навбатда, молиявий институтлар, жумладан, тижорат банкларидир.
Давлат уларни айланма маблағларни кўпайтириш ва кредитлар тўловини кечиктириш орқали дастаклаши мумкин, дейди иқтисодчи.
Аввалроқ Бош вазир Арипов коронавируснинг иқтисодий оқибатларига доир ҳисоб-китоблар қилинаётганини айтганди.














