Ўзбекистон-АҚШ: Ўзбек пахтаси оқ, аммо ҳали оппоқ эмас

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

АҚШ ўзбек пахтасини "болалар меҳнати билан етиштирилган маҳсулотлар" рўйхатидан чиқарган.

Аммо ўзбек пахтаси, пилла билан бир қаторда мажбурий меҳнат маҳсули бўлган маҳсулотлар рўйхатида қолдирилган.

АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатига чек қўйиш юзасидан кўрган чораларни эътироф этган.

Айни пайтда ҳукуматни мажбурий меҳнатга чек қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирган.

Охирги 10 йилда халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш юзасидан босим ўтказиб келаётганди.

АҚШ Меҳнат вазирлиги Президент Мирзиёевнинг бу борада сиёсий иродани намойиш этганини олқишлаган.

BBC

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматини меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш орқали мажбурий меҳнатга барҳам беришга чақирмоқда.

АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахта саноатида квота тизимининг сақланиб қолаётганини салбий ҳолат сифатида қайд этган.

Ҳисоботда айтилишича,ўтган йили мамлакат бўйлаб 300.000 катта ёшдагилар пахта теришга мажбурланган.

Ўзбекистон АҚШ Меҳнат вазирлиги дунё бўйлаб "Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат натижасида етиштирилган маҳсулотлар рўйхати"ни тузишни бошлаган 2009 йилдан буён Ўзбекистон айни рўйхатдан ўрин олиб келаётганди.

АҚШ ҳукумати ҳисоботида қайд этилишича, ўтган йилларда 7 яшар мактаб болаларигача мунтазам равишда пахта йиғим-теримига жалб қилиб келинган.

Болалар оғир шароитларда пахта териш ва яшашга мажбурланган, уларга ҳақ тўланмаган ёки жуда кам тўланган ё-да ишлаган ҳақлари овқат ва ётоқ учун ушлаб қолинган.

Пахтага чиқмаган болалар жазоланган, дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон пахта саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш кўлами 2015 йилдан бошлаб қисқара бошлаган ва ўтган 2017 йилда болалар пахтага мажбурланган жуда кам сондаги ҳолатлар аниқланган.

Дунёнинг кўпгина етакчи ширкатлари болалар меҳнати боис ўзбек пахтасини бойкот қилган эди.

Ўзбекистон ҳукумати ўзбек пахтасининг АҚШ "қора рўйхати"дан чиқарилиши Nike ва Adidas сингари жаҳонга машҳур брэндлар билан ҳамкорликни қайта йўлга қўйишга имкон беришини айтган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek