Хитой ва уйғурлар: Миллионга яқин мусулмон озод этилдими?

Shohrat Zakir, deputy secretary of the Communist Party committee for China's Xinjiang and chairman of the Xinjiang Uighur Autonomous Region, attends a news conference in Beijing

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Хитой ва уйғурлар: Миллионга яқин мусулмон озод этилдими? - Агар, расмий Пекиннинг куни-кеча қилган баёнотига таянилса, худди шундай.

Аммо уларнинг бу даъвоси ҳалича мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Мусулмон маҳбусларнинг яқинлари ҳам, "Исбот қани?", - дейишмоқда.

Бу маҳбуслар тутиб турилган жамлоқлар дунёдаги мусулмонлар учун мўлжалланган энг йиригига қиёс берилган.

Уларда сақланаётган аксарияти уйғур мусулмонларнинг тақдири халқаро миқёсда жиддий хавотирларга сабаб бўлиб келади.

Мухбиримиз Жон Садворс вазиятга ойдинлик киритишга уринган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Би-би-си мухбири Жон Садворс Хитойнинг ана шу жамлоқларига киришга рухсат берилган саноқли ғарблик журналистлардан бири бўлади.

Хитойнинг улкан жамлоқлар тармоғи айнан Шинжон Уйғур Мухтор минтақасида барпо этилган.

Расмий Пекин бу жамлоқларни "қайта таълим бериш марказлари", деб атайди.

Айни шу минтақа раисининг баён қилишича, ҳозир у ердаги барча озод этилган. Ўз таълимини якунлаган.

Аммо унинг даъволарини мустақил манбалардан тасдиқлаш ҳалича имконсиз қолмоқда.

Фаолларга кўра, бу жамлоқлар ўта кучли қўриқланувчи қамоқхоналар бўлади.

Уларда Хитойдаги юз минглаб мусулмонлар тутиб турилишади.

Кўриниб турган баланд кузатув миноралари, тиканли симларга қарамай, расмий Пекин бу жамлоқларнинг қамоқхоналар эканини рад этиб келади.

Яқинда матбуотга сизган махфий ҳужжатлар эса, у ердаги маҳбусларнинг онглари ювилаётгани ва ўзлари жазоланишаётганига далолат қилган.

Пекин нима дейди?

Шинжон Уйғур Мухтор минтақаси раиси бу каби баёнот билан шу ҳафта душанба куни чиққан.

У мухбирларга "ҳукуматнинг ёрдами билан" мазкур марказлардаги барча ўз таълимини якунлаганини айтган.

Раиснинг баён қилишича, "битирувчилар" энди ишли бўлишади. Бахтли ҳаёт кечиришади.

Унга кўра, келажакда бу каби таълим ихтиёрий бўлади.

Одамлар "марказлар"га ўз хоҳишлари билан келиб кетишади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Мухбиримиз Жон Садворснинг ҳам алоҳида қайд этишича, расмий Пекиннинг сўнгги даъволарини мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.

Унга кўра, журналистларнинг минтақага киришлари қатъий назорат остида.

Маҳаллий аҳоли билан алоқага чиқиш эса, хатарли. Бу - уларни ҳибс хавфи остига қўйиши мумкин.

Сўнгги ойларда олинаётган мустақил хабарлар бу жамлоқлардаги айрим маҳбусларнинг қўйиб юборилганига далолат қилган.

Аммо улардан бирлари уй қамоғига ўтказилган.

Бошқаларининг ҳаракатланишлари чекланган.

Баъзилари эса, корхонада мажбуран ишлатилган.

Бунинг ортида нима ётган бўлиши мумкин?

Сўнгги ойларда расмий Пекин кучайиб бораётган босимлар остида эди.

Четга сизган ҳужжатлар асосида "New York Times" ва Тадқиқотчи Журналистлар Консорциуми бу жамлоқлар ҳақида материаллар тайёрлаб, чоп этган.

Уларда аксарияти уйғур бир миллионга яқин мусулмон тутиб турилган "марказлар"да аслида нималар юз бераётгани ҳақида сўз борган.

Ўтган ҳафта эса, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси бу масалага эътибор қаратган.

Уйғурларнинг "ўзбошимча ҳибсга олиниши, қийноққа солиниши ва таҳқирланиши"га қарши қонун лойиҳасини маъқуллаган.

Бу қонун лойиҳасида Хитой ҳукуматининг алоҳида аъзолари ва Шинжондаги Коммунистик партия котибига қарши санкциялар қўллаш ҳақида сўз борганди.

Аммо кучга кириши учун у ҳали Сенат ва Президент Дональд Трампнинг ҳам тасдиғидан ўтиши керак.

Шинжон минтақаси раиси эса, матбуот анжуманидан фойдаланиб, маҳбуслар сони "мутлақ сохталаштирилгани"ни ҳам баён қилган.

Хитой ҳукуматига бу каби марказлар диний экстремизмга қарши курашиш учун керак бўлганини яна бир бор такрорлаган.

"Шинжондаги барча миллий озчиликларнинг ҳаётлари террорчилик таҳдиди остида қолганида, АҚШ қулоғига пахта тиқиб олганди", - деган раис.

Унинг айтишича, "Ҳозир Шинжон тараққий этиб, барча тинч-тотув яшаш ва ишлашга ўтаркан, бу АҚШга ёқмаган. Шу боис ҳам, Шинжонни ҳужумга тутиб, обрўйига доғ туширмоқда".

Шинжонда нималар бўлмоқда?

Кўп сондаги ҳибсхоналарга оид хабарлар илк бор 2018 йилда бўй кўрсатади.

Масала Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасида кўтарилади.

Худди ўша ерда Хитой "уйғур мухтор бўлгасини улкан ҳибсхонага ўхшаш нарсага айлантираётгани"нинг ишончли далиллари борлиги айтилади.

Фаоллар эса, минтақа аҳолиси устидан кузатув ўта кучайтирилаётгани далолати ортиб бораётганига диққатни тортишади.

Хитойлик масъулларга кўра, "касб-ҳунар ўргатиш марказлари"дан диний экстремизмга қарши курашда фойдаланишмоқда.

Аммо имконли бўлган далиллар аксариятнинг шунчаки ўз динига эътиқод қилгани, намоз ўқигани, ҳижобда юргани ёки Туркия каби четда яқинлари борлиги учун ҳибсга олинганини кўрсатган.

Map: Map of China showing Xinjiang region and Beijing

Би-би-си танишишга муваффақ бўлган қайдлар эса, Хитой мусулмон болаларни ота-оналаридан атайдан ажратаётганига ҳам далолат қилган.

Ўшанда германиялик тадқиқотчи Адриан Зенз бу ҳаракатларни "ўзлиги, диний эътиқоди ва она тилидан мосуво этиб, янги авлодни тарбиялаш уриниши", дея талқин этган.

У "далиллар буни маданий қатлиом, деб аташга ишора қилиши"ни айтганди.

Хитойнинг Буюк Британиядаги элчиси эса, буларнинг барчасини "ёлғон"га тенглаштирганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek